Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Март 2021

4 мартда ўтказилган аукционда 27 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 15 309,2 кв.м. бўлган 27 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 298,1 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Бухоро вилояти, Буҳоро шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 5,4 млн. сўмдан 67 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 456 минг сўмдан 5,0 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга фито бар фаолиятини ташкил этади.

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги объект йиллик ижара тўлови 4,0 млн. сўмдан 25,2 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга омборхона фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://davaktiv.uz/uz/rent.

643 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech