Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июль 2024

5 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

413 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 45,4 млрд сўм бўлган 143 та лот 78,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 2 та
  • бошланғич нархи 653 млн сўм
  • сотилган нархи 916 млн сўм

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган бошланғич нархи 454,6 млн сўм бўлган “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги қурилиш моллари сақлаш омборхонаси 500,1 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 4 та
  • бошланғич нархи 127 млн сўм
  • сотилган нархи 214 млн сўм

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 32 млн сўм бўлган Урганч давлат педогогика институти балансидаги бўш турган хона 96,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 76 та
  • бошланғич нархи 6,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,7 млрд сўм
  • ер майдони 5,5 га

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан бошланғич нархи 657,2 млн сўм бўлган халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 35 сотих ер участкаси 2,4 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 13 та
  • бошланғич нарх 1 млрд сўм
  • сотилган нарх 2 млрд сўм
  • ер майдони 26,9 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 16 та
  • бошланғич нархи 36,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 63,7 млрд сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманидан бошланғич нархи 31,9 млрд сўм бўлган офис, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси 59,4 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 354 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,1 трлн сўм бўлган 146 073 та лот савдога қўйилган.

394 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech