Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Июнь 2024

5 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

380 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,6 млрд сўм бўлган 316 та лот 19,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,8 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 552,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бир қаватли турар жой 662,6 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,7 млрд сўм

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 40,1 млн сўм бўлган “Телеком Қурилиш” МЧЖ балансидаги бино қисми 44,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 713 млн сўм
  • сотилган нархи 2,2 млрд сўм
  • ер майдони 1,7 га

Андижон вилояти Андижон туманидан бошланғич нархи 7,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 112,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 179 та
  • бошланғич нарх 6,2 млрд сўм
  • сотилган нарх 8,5 млрд сўм
  • ер майдони 487,5 га

Ўтказилган савдоларда 574 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,2 трлн сўм бўлган 153 503 та лот савдога қўйилган.

479 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech