Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Май 2023

5 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

808 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 27,8 млрд сўм бўлган 698 та лот 45,7 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 24 та

  • Бошланғич нархи 16,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 18,7 млрд сўм

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,2 млрд сўм бўлган Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино ва иншоотлар 4,5 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 3,9 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар жой бино-иншоотлари 4,1 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 83 та

  • Бошланғич нархи 820,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 9,5 млрд сўм

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 205,9 млн сўм бўлган Фарғона нефть ва газ саноати коллежи балансидаги бўш турган ётоқхона ва ўқув биноси хоналари 226,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 46 та

  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4,7 млрд сўм

  • Ер майдони 20,1 га

Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 129,9 млн сўм бўлган номавсумий оромгоҳлар қуриш учун 1 гектар ер участкаси 2 млрд сўмга сотилди.

Шаҳрисабз туманидан бошланғич нархи 76 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 11 сотих ер участкаси 121,6 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 381 та

  • Ер майдони 116,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 18,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 542 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,4 трлн сўм бўлган 136 705 та лот савдога қўйилган.

531 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech