Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Декабрь 2023

6 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

790 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган 146 та лот 9,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 51 та
  • бошланғич нархи 548,9 млн сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган бошланғич нархи 142,8 млн сўм бўлган “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ балансидаги гул маҳсулотларини сотиш жойи 171,4 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 57,4 млн сўм бўлган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети балансидаги ошхона 103,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 55 та
  • бошланғич нархи 703,8 млн сўм
  • сотилган нархи 814 млн сўм
  • ер майдони 1,6 га

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан бошланғич нархи 47,6 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 52,4 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Косон туманидан бошланғич нархи 5,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 42,7 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан бошланғич нархи 30,4 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3,6 сотих ер участкаси 36,5 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 9 млн сўм
  • сотилган нархи 31,5 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 12 та
  • ер 16,9 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 478,1 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 334 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,8 трлн сўм бўлган 116 230 та лот савдога қўйилган.

978 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech