Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Август 2023

7 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

1 174 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17,9 млрд сўм бўлган 2 807 та лот 30,4 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 13 та

  • Бошланғич нархи 6,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 6,9 млрд сўм

Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган бошланғич нархи 702,2 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ дам олиш маскани 737,3 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 61 та

  • Бошланғич нархи 739,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,1 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 16,8 млн сўм бўлган Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино хоналари 112,2 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 88 та

  • Бошланғич нархи 2,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 9,7 млрд сўм

  • Ер майдони 9,6 га

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан бошланғич нархи 543,5 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 0,97 гектар ер участкаси 3,9 млрд сўмга сотилди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 445,4 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 0,68 гектар ер участкаси 2,5 млрд сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 101 та

  • Бошланғич нархи 22,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 162,5 млн сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 2 434 та

  • Ер майдони 2007,7 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 66,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 21,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 4 963 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 127 627 та лот савдога қўйилган.

337 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech