Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июль 2023

7 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

626 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 39,6 млрд сўм бўлган 248 та лот 54,2 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 9 та

  • Бошланғич нархи 13,2 млрд сўм

  • Сотилган нархи 24 млрд сўм

 Зангиота туманида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон почтаси” АЖ балансидаги собиқ почта биноси 6,4 млрд сўмга сотилди.

 Балиқчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган туман ҳокимлиги балансидаги собиқ ҳарбий шаҳарча қисми 2,8 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 44 та

  • Бошланғич нархи 434,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 713,6 млн сўм

Китоб туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,3 млн сўм бўлган тиббиёт бирлашмаси балансидаги бинонинг бўш турган қисми 101,1 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 61 та

  • Бошланғич нархи 10 млрд сўм

  • Сотилган нархи 12,4 млрд сўм

  • ер майдони 14,6 га

Термиз шаҳридан бошланғич нархи 130,8 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржойлар қуриш учун 19 сотих ер участкаси 810,9 млн сўмга сотилди.

Пахтаобод туманидан бошланғич нархи 723,8 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 3,99 гектар ер участкаси 760,1 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 86 та

  • Бошланғич нархи 20 млн сўм

  • Сотилган нархи 214,4 млн сўм

Марғилон шаҳридан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 13 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 17 та

  • Ер майдони 142,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 392,2 млн сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 139,5 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 780 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 131 109 та лот савдога қўйилган.

292 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech