Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2024

8 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

391 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 43,6 млрд сўм бўлган 1 235 та лот 94,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 7,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,2 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 2,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм

Андижон вилояти Асака туманида жойлашган бошланғич нархи 277,2 млн сўм бўлган АТ “Халқ банки" Андижон вилоят филиали балансидаги маиший ва хизмат кўрсатиш шохобчаси 304,9 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 16 та
  • бошланғич нархи 332 млн сўм
  • сотилган нархи 526 млн сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 71,2 млн сўм бўлган ИДУМ балансидаги бино қисми 220,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 97 та
  • бошланғич нархи 19,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 52 млрд сўм
  • ер майдони 56,6 га

Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 1 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 65 сотих ер участкаси 6,9 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 940 та
  • бошланғич нарх 954 млн сўм
  • сотилган нарх 1,9 млрд сўм
  • ер майдони 608,4 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 88 та
  • бошланғич нархи 12,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 282 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,4 трлн сўм бўлган 145 062 та лот савдога қўйилган.

542 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech