Бугун Давлат активларини бошқариш агентлигида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Давактив тизимида ўнлаб опа-сингилларимиз меҳнат қилиб келишмоқда. Уларнинг самарали фаолият юритишлари, муттасил ўз устида ишлаб, малака оширишлари ва илғор хориж тажрибаларини ўзлаштиришлари учун барча шароитлар яратилган.
Тантанали тадбирда тизимдаги хотин-қизларнинг касб маҳорати алоҳида эътироф этилди. Улар ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, юксак профессионал даражада бажариб келмоқдалар.
Тадбирда сўзга чиққанлар опа-сингилларимизни мазкур гўзал айём билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, баҳорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қолдилар.