Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Ноябрь 2022

Янги Онкология маркази қурилиши бўйича ижтимоий тармоқдаги айрим хабарларга муносабат

Аввал хабар берилганидек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Ушбу билан Марказ ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари ҳар бири алоҳида мулкий мажмуа сифатида янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда баҳоланган бошланғич баҳода “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали нархни ошириб бориш шарти билан очиқ электрон-онлайн аукционга қўйилган.

Шунингдек, хабарларда келтирилган объектларнинг ер майдони 3-4 минг долларлик бошланғич баҳода сотувга қўйилган деган важлар мутлақо асоссиз бўлиб, ушбу мулкий мажмуалар Қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланган ва ушбу баҳолаш ҳисоботлари юзасидан эксперт хулосалар олинган бўлиб, объектларнинг тегишлилиги бўйича 1 сотих ер майдонининг бошланғич баҳоси 300-345 млн. сўм (27-31 минг АҚШ доллари)га тенг келмоқда.

Шу ўринда, “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган объектларнинг сотиб олган харидорларига Онкология марказининг янгитдан барпо этилаётган ягона уникал комплекси қурилиш ишлари якунланиб (2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда), белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинганидан ва Республика онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари ушбу янги комплексга тўлиқ кўчиб ўтганидан сўнг, икки ой муддатда босқичма-босқич бўшатиб берилиши шартлари белгиланган.

Ушбу шартлар тўғрисида “E-auksion” электрон савдо платформасида лотларнинг (Лот 3707620, Лот 3707622, Лот 3707621) “муҳим маълумотлар” қисмида келтирилган.

Объектлар бўйича “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали очиқ электрон-онлайн аукцион савдолари жорий йилнинг 19 декабрь санасида бўлиб ўтиши белгиланган.

1300 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech