Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан аукцион савдоларига чиқарилган республика ҳудудидаги умумий майдони 29 418 кв.м. бўлган бўш турган давлат мулки объектлари бўйича 964,6 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион савдо ғолиблари аниқланди.
Жумладан, Тошкент вилояти, Ғазалкент туманидаги объект йиллик ижара тўлови 16 млн. сўмдан 66,9 млн.сўмга етганида савдолар якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга автотураргоҳ майдончаси фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.
Ижарага таклиф этилаётган давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилда танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uz, http://e-auksion.uz