Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Февраль 2021

9 февралда ўтказилган аукцион натижасига кўра 23 та мулкни ижарага бериш бўйича ғолиблар аниқланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан аукцион савдоларига чиқарилган республика ҳудудидаги умумий майдони 4 639 кв.м. бўлган 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бўйича 135,2 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион ғолиблари аниқланди.

Жумладан, шу куни ўтказилган савдоларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидаги объект йиллик ижара тўлови 1,0 млн. сўмдан 25,5 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга “Умумий овқатланиш” (буфет) фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 2,7 млн.сўмдан 24,5 млн.сўмга етганда аукцион якунланди. Ғолиб 12 ой муддатга “Савдо дўкони” фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та тилда (ўзбек, рус, инглиз) танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uzhttp://e-auksion.uz 

2086 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech