Давактив агентлигининг жорий йил 18 июлдаги “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖдаги (кейинги ўринларда - Жамият) давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи юзасидан берилган эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги ушбу босқичда иштирок этаётган талабгорларнинг мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) тайёрлашга қўшимча муддат лозимлиги тўғрисидаги мурожаатлари ҳамда хусусийлаштириш бўйича халқаро консультант “Orion Capital Advisory” компаниясининг тавсиясига асосан Жамиятдаги давлат улушини сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари юзасидан мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) тақдим этиш муддатини 2023 йилнинг 29 сентябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Мажбуриятга эга бўлган таклифларни қабул қилиш муддатининг узайтирилиши барча талабгорларга Жамиятнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини чуқур ўрганишга ҳамда таклифларни тайёрлашга қўшимча имконият яратишга, шунингдек сотиш жараёнларини янада рақобат муҳитида ўтказишга қаратилган.
Жамиятнинг хусусийлаштириш жараёнларининг мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввал чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.