Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Март 2021

Аёл жамият кўрки, оила устунидир

Баҳор ҳар сафар ўзгача тароват ва кўтаринкилик билан қарши олинади. Боиси, бу фаслда энг фусункор ва гўзал айём - опа сингилларимизнинг гўзал шодиёналари нишонланади. Бу фаслда қалбларни бунёдкорлик ва яратувчанлик туйғулари чулғаб олади. Аслида оилалар мустаҳкамлиги, файзи ва кўрки аёл билан. Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оилада балки, мамлакат тараққиётида ҳам ҳиссаси катта. Хотин-қизларимиз мамлакат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, давлат ва жамият бошқаруви, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт каби соҳалар ривожида фаол иштирок этмоқда.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳам бу фикрлар яна бир бор янгради.

Маросимда Агентлик директори А.Ортиқов сўзга чиқиб, барча аёлларни самимий муборакбод этди.

"Сиз азиз ва мўътабар, зукко ва билимли аёлларнинг жамиятимиз ва жамоамизда борлиги биз учун катта шарафдир. Сизлар билан олам мунаввар, сизлар билан ҳаёт гўзал. Агентлик тизимида аёлларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса қувонарлидир, келажакда сизларнинг орангиздан ҳам раҳбар кадрлар етишиб чиқишига ишонаман"- деди А.Ортиқов

Йиғилишда тизимда фаолият олиб бораётган аёлларнинг меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, тиришқоқлиги, вазифаларни масъулият билан ўз вақтида аъло даражада бажаришлари тахсинга сазовор эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида аёлларга совғалар ва гуллар тақдим этилди.

 

Дилбар аёллар! Гўзаллик ва нафосат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Оилангиз ва жамоамиз бахтига ҳамиша саломат бўлинглар. Байрам яна бир бор муборак бўлсин!

1206 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech