Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Апрель 2022

Акциядорлик жамиятларида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган махсус бошқарув тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101 сон Фармонига мувофиқ акциядорлик жамиятларида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган махсус бошқарув тизими жорий этилади, бунда:

Жамият кузатув кенгашининг Стратегия ва инвестициялар қўмитаси раиси унинг мустақил аъзолари орасидан тайинланади ва мазкур қўмитага корхонанинг трансформация ва хусусийлаштириш жараёнларини доимий бошқариш вазифалари юклатилади;

Жамият ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади ва унга бўйсунадиган лойиҳа офиси ташкил этилади;

Жамият ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосарига ижро органининг барча раҳбар ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар трансформацияга тегишли масалалар бўйича ҳисобдор бўлади;

Жамият ижро органи раҳбарининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва лойиҳа офисининг харажатлар сметаси кузатув кенгаши томонидан алоҳида тасдиқланади;

Жамият кузатув кенгаши томонидан ижро органи раҳбарига хусусийлаштириш жараёнларини, шу жумладан, акцияларни оммавий жойлаштиришни (IPO) сифатли ва белгиланган муддатларда амалга оширганлиги учун алоҳида мукофот ёки амалга оширмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади.

1761 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech