Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Февраль 2021

Алишер Навоийнинг 580 йиллигига

ШОИРЛАРНИНГ  СУЛТОНИ

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ўз ижодида одамийлик, адолатпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат сингари юксак инсоний фазилатларни тараннум этиш билан бирга, саховат ва мурувват бобида ҳам улкан шахсий ибрат намунасини кўрсатган.

Тарихчи Хондамир Навоий қурдирган 52 робот, 20 ҳовуз, 16 кўприк, бир неча ўнлаб шифохона, масжид-мадраса, тўғон, ариқ ва ҳаммомларни  тилга олади.

Шоир ўзи қурдирган мадраса ва шифохоналарни керакли жиҳозлар билан жиҳозлаган, мударрислар, табиблар ва бошқа ходимлар билан таъминлаган. Улар ойлик-маош, озуқа, кийим-бош, талабалик нафақаси олишлари учун вақф ерлари ажратган.

Ўз жамғармаси ҳисобидан 300 дан ортиқ иншоот қурдирган. Шунингдек, турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, ўнлаб китоблар битилишига сабабчи бўлган.

Алишер Навоий 16 жанрда ижод қилган. Унинг қаламига мансуб “Хамса” асари дунёнинг 64 тилига таржима қилинган.

Буюк шоир ўз ижодида 28 мингта сўз қўллаганки, ҳали дунёдаги ҳеч бир ижодкор бунча сўздан фойдалана олмаган. Масалан, А.С.Пушкин ва У.Шекспир каби даҳолар асарларида ҳам фойдаланган сўзлар адади 25 мингдан ошмайди.   

 

Байт:

Одами эрсанг демагил одами,

Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

***

Ким бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

**

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,

Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

839 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech