Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Июль 2024

“Фотон” АЖ устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давактив агентлиги “Фотон” АЖ (кейинги ўринларда - Корхона) устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улушини профессионал консультантни жалб этган ҳолда музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш йўли билан ташкиллаштирилган хусусийлаштириш натижалари бўйича 151,0 млрд.сўм сотиб олиш тўлови билан “HAVVO GROUP” МЧЖ (кейинги ўринларда - Харидор) савдо ғолиби деб топилганлигини маълум қилади.

Ушбу жараёнга “ABRAU CAPITAL” компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган.

Аввал хабар берилганидек, рақобат муҳити таъминланган савдо жараёни натижасида, инвесторлар томонидан келиб тушган аризалар (Express of Interest) уларнинг тўловга қобилиятлилик, хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилиб, мазкур шартларга мувофиқ келадиган талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги – Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO)ни тақдим этиш босқичига ўтказилган.

Ушбу босқичда талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, Консультант томонидан тайёрланган Корхонанинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (due diligence) ҳисоботлари жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш ва Корхонанинг бошқарув органи билан учрашиш ҳамда Корхона билан танишиш имконияти яратилган.

Натижада, “HAVVO GROUP” МЧЖ энг юқори нарх таклифи билан савдо ғолиби деб топилди.

Ғолиб томонидан келажакда Корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, маҳсулотлар турини ва реализацияси географиясини янада кенгайтириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, шунингдек корхона фаолиятига замонавий корпоратив бошқарув тизимларини жорий этиш ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Харидорнинг таклифи консультант томонидан ҳисобланган Корхонанинг индикатив нархлар оралиғининг юқори қисмида жойлашган ҳамда Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Маълумот ўрнида, 2023 йилда “Фотон” АЖ томонидан 14,5 минг дона маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, соф тушуми 36,4 млрд сўмни, соф фойдаси 1,4 млрд сўмни, соф активлари 20,1 млрд сўмни ва мажбуриятлари 1,8 млрд сўмни ташкил қилган.

1394 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech