Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Май 2023

Дон корхоналаридаги давлат улушини оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида эълон

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарори ижроси доирасида 2023 йилда оммавий савдоларга чиқариладиган қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши (кейинги ўринларда – давлат активи)нинг оммавий савдолари жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пулининг келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиқиб талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан 2023 йил 21 июнь куни соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган шакли (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси  орқали тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

  • юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);
  • ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);
  • давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;
  • талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

б) жисмоний шахслар учун:

  • солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт маълумотлари;
  • давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;
  • талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ахборот берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Давактив агентлигининг расмий веб сайтида савдонинг иккинчи босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этилади.

Таклифлар қуйида талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали юборилади:

  • давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи;
  • давлат активини сотиб олиш тўловларини амалга оширишнинг муддатлари бўйича таклиф;
  • талабгорнинг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхаси (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга). Бунда, талабгор томонидан ўз молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаса, таъсисчиси ёки бенефициарининг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхасини (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга) тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсисчи ёки бенефициарнинг талабгор манфаати учун тўловларни амалга ошириш юзасидан тасдиқ хати илова қилиниши шарт;
  • талабгорнинг тўлов қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (депозит сертификати, банк кафолати). Бу ҳужжатлар талабгор томонидан ўзининг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаган ҳолларда тақдим этилади.

Алоҳида шартлар:

  • талабгорлар томонидан бир ёки бир нечта давлат активи бўйича таклифлар тақдим этилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат активи бўйича таклифлар алоҳида берилади;
  • камида беш йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият тури сақлаб қолинади ва мавжуд дон сақлаш сиғимлари камайтирилмайди;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб берилади;
  • давлат активи бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатлада қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланган тартибда йиллик фоизлар ҳисобланади;
  • давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;
  • талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;
  • савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилгандан кейин белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;
  • давлат активи савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;
  • савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

Закалат пулини тўлаш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг махсус ҳисоб рақами:

Миллий валютада: сўмда

Қабул қилиб олувчи: “E-auksion” электрон савдо платформаси;

Олувчининг ҳисоб рақами: 20210000000792302012;

Олувчининг банки: АТ “Алоқабанк” Амалиёт бошқармаси;

СТИР: 305004780;

Олувчининг банк коди: 00401.

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

Чет эл валютасида: АҚШ долларида

Қабул қилиб олувчи: “E-auksion” электрон савдо платформаси;

ҳ/р: 20210840800792302005 (АҚШ доллари);

SWIFT: JSCLUZ22;

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

Ишчи орган – Давактив агентлиги тўғрисидаги маълумотлар:

Давактив агентлигининг манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: (+99871) 259-21-78, 259-21-46.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Савдо жараёни бўйича таклиф ва эътирозлар юзага келганда, Давактив агентлигининг (+99871) 259-22-98 ва 259-22-78 ёки қисқа 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эълонга 1-илова

Юридик шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Эълонга 1 а-илова

Жисмоний шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Тартибнинг 2-иловаси

Юридик шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Тартибнинг 2а-иловаси

Жисмоний шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши 

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

1

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси, Тахиатош тумани

91,6

5811845

2

"Қўрғонтепа дон маҳсулотлари" АЖ

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани

83,7

5811865

3

"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри

51,84

5811862

4

"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани

91,9

5811846

5

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ

Жиззах вилояти, Жиззах шахри

94,4

5811850

6

"Зарбдор элеватори" АЖ

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани

94,8

5811847

7

"Қашқадарёдонмаҳсулотлари" АЖ

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри

92,5

5811848

8

"Камаши ДМҚҚ" МЧЖ

Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани

99,9

5811849

9

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ

Навоий вилояти, Навоий шаҳри

61,1

5811863

10

"Учқўрғон дон маҳсулотлари" АЖ

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани

79,3

5811858

11

"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ

Наманган вилояти, Наманган шаҳри

51,0

5811860

12

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

57,4

5811853

13

"Оқолтин дон маҳсулотлари" АЖ

Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани

89,3

5811864

14

"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани

64,3

5811859

15

"Ғалла-Алтег" АЖ

Тошкент шахри, Яшнобод тумани

51,0

5811852

16

"Бағдод дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти, Бағдод тумани

54,8

5811855

17

"Қува дон маҳсулотлари" АЖ

Фарғона вилояти, Қува тумани

51,0

5811854

18

"Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ

Хоразм вилояти, Хонқа тумани

67,5

5811856

19

"Боғот дон" АЖ

Хоразм вилояти, Боғот тумани

65,5

5811851

 

2680 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech