Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Октябрь 2023

Латвия Республикасида жойлашган мулкларни оммавий савдоларга чиқарилиши юзасидан эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Латвия Республикаси Гаркалн тумани, Суниши посёлкаси, Эзеркраст кўчаси 19Б-уй (дала ҳовли) ҳамда Эзеркраст кўчаси 21-уйнинг 1-хонадони манзилида жойлашган мулклар сотилиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, чет элда жойлашган давлат мулки объектини бошқариш объект жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбуларга кўра, Латвия Республикасида жойлашган объектларни савдосини ташкил этиш мақсадида Давактив агентлиги томонидан танлов асосида SIA “Vestabalt” Латвия компанияси (риелтор) жалб этилган.

Бугунги кунда “Vestabalt” компанияси томонидан Латвия Республикаси Гаркалн тумани, Суниши посёлкаси, Эзеркраст кўчасида жойлашган 19Б-уй (дала ҳовли) ҳамда Эзеркраст кўчасида жойлашган 21-уйнинг 1-хонадони савдоси бўйича танлов эълон қилинган.

Объектлар бўйича савдоларда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 19Б-уй (дала ҳовли) бўйича қуйидаги ҳавола ҳамда 21-уйнинг 1-хонадони бўйича қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олиши мумкин.

Шу билан бирга, қўшимча маълумот учун қуйидаги алоқа каналлари билан боғланишингиз мумкин:

1382 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech