Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Май 2022

“Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиш жараёни бошлангани тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167 Фармонига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273 Фармонига қўшимча), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги ёки Сотувчи) “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасини (кейинги ўринларда – Меҳмонхона ёки Актив), рақобатли сотув жараёни орқали хусусийлаштириш бошланганлигини эълон қилади.

Ушбу Савдо жараёнига “KPMG Valuation and Consulting” МЧЖ (кейинги ўринларда – KPMG), активни хусусийлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида, эксклюзив молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Актив бўйича қисқача маълумот:

  • юлдузли “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонаси Тошкент марказида сайёҳлар ва пойтахтнинг ишбилармон меҳмонлари учун қулай шароитга эга. Меҳмонхона машҳур Навоий опера ва балет театри қаршисида, Марказий Мустақиллик майдони ҳамда Амир Темур майдонига яқин масофада жойлашган;
  • 2013 йилда Жанубий Кореянинг "Lotte Hotel" бренди бошқарувига ўтказилди, шу билан бирга меҳмонхонани халқаро товар сифат стандартларига мувофиқ тўлиқ таъмирлаш амалга оширилди;
  • Меҳмонхона “Hotelstars Union” таснифлаш тизимининг юқори стандарти талабларига жавоб беради;
  • Умумий ер майдони 1,14 гектар, бино ва иншоотлар майдони 24,3 минг квадрат метрни ташкил этади;
  • "Lotte" сифат стандартлари қўлланилган мазкур меҳмонхона 232 та хоналарини, жумладан, 119 та стандарт ва 113 та замонавий қулайликларга эга, оилавий/бизнес хоналарни ўз ичига олади;
  • Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартлари даражасида жиҳозланган турли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган бир нечта конференция заллари, шунингдек, 3042 квадрат метр майдонга эга банкет зали, очиқ бассейн ва фитнес-соғломлаштириш маркази мавжуд.

Қўшимча маълумотлар учун қуйида келтирилган алоқа каналларига мурожаат қилинг.

DKalazhanov@kpmg.kz;

SSandykbayeva@kpmg.kz;

VPolyakov@kpmg.kz.

Иштирок этиш учун аризани тақдим этиш бўйича расмий таклифнома (RfP) қўшимча равишда эълон қилинади. Ариза бериш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлади. Манфаатдор шахслар инглиз, рус ёки ўзбек тилларида тайёрланган ва аризачининг ваколатли вакили томонидан имзоланган хат шаклида ариза беришлари лозим.

Қўшимча шартлар:

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Меҳмонхона ва KPMGнинг Активни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва KPMG (Савдо доирасида Давактив агентлигининг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи) ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Меҳмонхона ва KPMG томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

6238 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech