Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Январь 2022

“Jizzax Plastmassa” АЖ устав капиталидаги 85,84 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ томонидан 2021 йил 19 ноябрдаги Эълонга мувофиқ, “Jizzax Plastmassa” АЖ устав капиталидаги 85,84 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 31 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Дисклеймер

UzAssets сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган UzAssets, Компания ва Grant Thorntonнинг Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. UzAssets ва Grant Thornton ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки UzAssets, Компания ва Grant Thornton томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади;

(v) жараён ҳақида қўшимча маълумот ёки тушунтиришлар олиш учун obidjan.azimbaev@uz.gt.com, nematulla.karimov@uz.gt.com ва sh.saidniyozov@uz-assets.uz электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкин.

1904 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech