Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июнь 2022

“UZPAYNET” МЧЖ устав фондидаги 100% давлат улушини баҳолаш юзасидан мустақил профессионал баҳоловчи ташкилот жалб қилиш бўйича эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, "UZPAYNET" МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улуши сотилиши белгиланган.

Хусусийлаштириш жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда мазкур давлат улушини Ягона миллий баҳолаш стандарти талаблари доирасида бозор қийматини аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баҳолаш фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган профессионал баҳоловчи ташкилотларни жалб қилиш юзасидан "UzEx tender" электрон танлов ва тендер савдо тизимида танлов эълон қилди.

Ушбу ҳавола орқали мазкур танловда иштирок этиш тартиби, манфаатдор томонларга қўйилган талаблар ва аризаларни қабул қилиш муддатлари бўйича батафсил танишишингиз мумкин.

 

1361 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech