Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Август 2022

“UZPAYNET” МЧЖ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ 100 ФОИЗ ДАВЛАТ УЛУШИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги” ёки “Сотувчи”) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “UZPAYNET” МЧЖ (кейинги ўринларда – “Компания” ёки “Актив”) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – “Битим”).

ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми (кейинги ўринларда – маслаҳатчи) ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

“UZPAYNET” МЧЖ Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён йирик тўлов ташкилотларидан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания PAYNET тўлов тизими ишлаб чиқарувчиси ва савдо белгиси эгаси деб ҳисобланади.

  • Ҳозирги кунда 390 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи провайдерлар тўловларни тизим орқали қабул қилмоқдалар — мобил алоқа, интернет, уй-жой, суғурта,  ва бошқалар.
  • PAYNET маҳаллий банклар билан ҳамкорлик қилади – тўлов тизими хизматлари қаторига "Картадан нақд пул олиш", "Пул ўтказмалари", "Реквизитлар бўйича тўлов", "Кредитларни қайтариш" каби банк хизматлари киради.
  • PAYNET тизими орқали ҳар куни 1,3 миллиондан ортиқ тўловлар 25 минг тўловни қабул қилиш пункти ва шу номдаги мобил илова орқали амалга оширилади.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури)
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар
  3. Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича афзалроқ).

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Иштирокчининг хоҳишига кўра рус, ўзбек ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.

Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризани 2022 йил 7 сентябрь соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим: almo@abraucapital.comdilru@abraucapital.com.

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши.

Сотиш жараёнининг келгусидаги кетма-кетлиги ва талаблари қииқиш билдирган Талабгорларга қўшимча равишда хабар қилинади.

Кейинги босқичга ўтган потенциал инвесторлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва Актив фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имконияти таъминланади.

Қўшимча маълумотлар учун юқорида келтирилган алоқа каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

Аризалар ва илова қилинган маълумотларни кўриб чиқиш натижалари асосида Иштирокчилар кейинги босқичлар тўғрисида Маслаҳатчи томонидан шахсан хабардор қилинади.

Ариза топшириш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Компания, ABRAU CAPITAL ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва ABRAU CAPITAL ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва ABRAU CAPITAL томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2005 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech