Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Февраль 2021

"Тошкент ёғ-мой комбинати" AЖ раҳбар лавозимлари учун танлов эълон қилади

"Тошкент ёғ-мой комбинати" акциядорлик жамияти қуйидаги раҳбар лавозимларга танлов эълон қилади:

- Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш кооперацияси ва инвестицияларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари;

- Хом - ашё базасини харид қилиш ва ривожлантириш бўйича директор.

Номзодлар қаторига жамиятнинг малакали ходимлари, шунингдек, раҳбар тажрибасига эга бўлган бошқа шахслар, шу жумладан, тегишли соҳада зарур малака ва иш тажрибасига эга бўлган хорижий менежерлар кириши мумкин.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

- олий маълумот;

- соҳа ва бошқа тармоқларнинг ишлаб чиқариш йўналишида камида 2 йиллик стаж;

- тизим корхоналари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;

- давлат ва рус тилларини эркин билиш, инглиз ва бошқа хорижий тилларни билиш қўллаб қувватланади;

- компютер дастурларидан эркин фойдаланиш;

-корпоратив бошқарув тамойилларини билиш.

Қуйидаги шахслар номзод бўлиши мумкин эмас:

- иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликка эга бўлган;

- суд ҳукми билан айбдор шахсни суд томонидан тайинланган муддат давомида корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда муайян лавозимларни эгаллашга ёҳуд муайян фаолият билан шуғулланишга таъқиқлашдан иборат бўлган муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган;

- банкрот деб топилган ва тан олинган пайтдан эътиборан икки йил ўтгач, якка тартибдаги ижро этувчи орган ёки юридик шахснинг коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи вазифаларнинг ижрочиси ҳисобланади;

- жамият кузатув кенгаши аъзолари билан қариндошлик ёки мулк муносабатларида бўлиш.

Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

- Иштирок этиш учун ариза;

- шахсий варақа (объектив маълумотлар);

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)

- диплом.

Танловда иштирок этиш учун аризалар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда жамиятнинг электрон почтаси (adm_tmjk@bk.ru)га ёки 100073, Тошкент шаҳри, Жарқўрғон кўчаси, 47-уй манзилига муҳрланган конвертларда 2021-йил 16-февралидан 3 март санасига қадар тақдим этиш сўралади.

Маълумот учун телефон: (+99898) 302 80 40

1751 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech