Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Февраль 2022

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 22 февралдаги тегишли буйруғига асосан, Раджапов Махсуд Эрмакович Давактив агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Раджапов шу вақтгача Давактив агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Давактив агентлигининг ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган Мадаминов Бекзод Баҳодирович Қорақалпоғистон Республикасининг энг йирик ва салоҳиятли ҳудудларидан бири – Қўнғирот тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

2993 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech