Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Декабрь 2020

АУКЦИОН САВДОЛАРИГА ИЖАРАГА ҚЎЙИЛГАН ОБЪЕКТ УЧУН 11 БАРАВАР ҚИММАТ НАРХ ТАСДИҚЛАНДИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан аукцион савдоларига қўйилган объект учун 11 баравар қиммат нарх тасдиқланди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Бинолардан фойдаланиш, уй-жой ва якка тартибда уй-жой қурилиш масалаларини мувофиқлаштириш департаменти” ДК балансида бўлган бўш турган 94,3 кв.м. майдондан иборат хоналар бўйича ўтказилган аукцион савдоларида 2 та талабгор иштирок этиб, бошланғич баҳоси 19,8 млн.сўм бўлган давлат мулки объекти 215,8 млн.сўмлик йиллик ижара тўлови эвазига “Меҳмонхона хўжалиги”ни ташкил этиш мақсадида ижарага берилди.

486 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech