Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Февраль 2021

Баҳоловчи ва риэлторларнинг малака сертификатини олиш янада соддалаштирилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Баҳоловчи ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш тартибига асосан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат йўлга қўйилди.

Эндиликда баҳоловчи ва риэлторларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати my.gov.uz портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Баҳоловчи ва риэлторлар малака сертификатини олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари талаблари асосида ҳужжатлар тақдим этилади.

Малака сертификатларини берганлик бўйича базавий ҳисоблашнинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Малака имтиҳони санаси, жойи ҳақидаги маълумотлар имтиҳондан 15 кун олдин, талабгорлар рўйхати Агентликнинг расмий веб сайтида имтиҳон санасидан 5 кун олдин эълон қилинади.

Талабгор баҳоловчи ёки риэлтор малака сертификатини олиш учун тест топширади. Тест 75 та саволдан иборат бўлиб, умумий 45 дақиқа вақт берилади. Саволларнинг 70 фоиздан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берилса, имтиҳондан ўтган ҳисобланади.

Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни муваффақиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда QR-код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволаларга ўтинг:   

https://my.gov.uz/uz/service/381

https://my.gov.uz/uz/service/380

801 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech