Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Октябрь 2021

“Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Белдерсой” спорт базаси (канат йўли) бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичи якуни юзасидан ахборот

“Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Белдерсой” спорт базаси (канат йўли)нинг оммавий савдо жараёнининг биринчи босқичида 5 нафар талабгорлар томонидан таклифлар келиб тушди. Мазкур таклифлар Давлат тендер комиссияси аъзолари ва талабгорларнинг бевосита ҳамда видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирокида очилди.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар оммавий савдо талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилди ва малакаланди (сараланди).

Ишчи орган ҳисоботи асосида Давлат тендер комиссияси иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхатини тасдиқлади. Шунингдек, савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган ҳамда кейинги босқичига ўтган талабгорларнинг ҳар бирига Ишчи орган томонидан расмий хабарномалар юборилди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2021 йил 13 октябрь соат 15  00га қадар (Тошкент вақти билан) тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

499 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech