Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Февраль 2024

Бўш турган мулкий мажмуа савдо жараёни тўғрисида ахборот

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси 41-42-уйдаги мулкий мажмуалар бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичида қуйидаги шартлар бўйича:

  • Буюк Турон кўчаси 42-уй манзилидаги маъмурий бино ҳамда Бухоро ва Буюк Турон кўчалари кесишмасидаги 4-қаватли маъмурий бино (“А.Навоий театри” томонидаги қисми)ни бузмаслик ва ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;
  • келгусида қурилиш таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш талаби асосида тақдим этилган энг яхши лойиҳа концепциялари ўрганиб чиқилди.

Жараёнга қизиқиш билдирган 6 та талабгордан, юқоридаги шартларга қатъиян риоя этган ҳолда энг яхши лойиҳа концепцияларини тақдим қилган 3 та талабгорлар Хусусийлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан ушбу савдо жараёнининг навбатдаги босқичига ўтказилди.

Энди савдо жараёнининг навбатдаги иккинчи босқичида талабгорларнинг тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

Давактив агентлиги савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2024 йил 29 февраль соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинишини ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилишини билдиради.

Ушбу давлат активи бўйича савдо жараёнларининг мазкур босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.

 

683 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech