Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Апрель 2021

Бўстонлиқ туманидаги "Таянч пункт" биноси сотилади

Бўстонлиқ туман, Новобод МФЙда жойлашган "Собиқ таянч пункт" бино-иншоотлари сотилади. Аукцион ғолибига ушбу ерда туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан ҳудудда камида 3 юлдуз тоифадаги 50 хонали меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юклатилади. Объектни ишга тушириш муддати 24 ой этиб белгиланган. Бошланғич нархи 1 440 100 000 сўм. Амалга ошириладиган лойиҳа "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишилади.

Электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Савдолар 2021 йил 10 майдан бошлаб объектнинг жойлаштирилиши кунига қараб ҳар 15 кун муддатда соат 9-00 дан 18-00 га қадар ўтказилади.

Объект ҳақида батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?4&lot_id=528419 

 

821 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech