Бошланғич нархи 5,7 млрд сўм бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган "Геобуртехника" давлат корхонасининг дам олиш маскани учун ўтказилган аукцион савдосида 2 нафар иштирокчи қатнашди.
Савдолар натижасида давлат объекти 8,5 млрд сўмга сотилди.
Аукцион ғолибида 5,2 гектар ер майдонига эга бўлган ушбу объектда 24 ой мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан 3 юлдузлик, камида 3 қаватлик 100 ўринлик меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти мавжуд.