Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июнь 2021

Бўстонлиқдаги оромгоҳ учун 14,5 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан "E-auksion" савдо майдончасига чиқарилган "Сойлиқ" оромгоҳи аукцион савдоларида 14 млрд. 499 млн.сўмга сотилди.

Ушбу объект Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 560-сон қарори доирасида давлат идоралари ва давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларининг бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объекти сифатида хусусийлаштирилмоқда.

Инвестор томонидан амалга ошириладиган лойиҳа "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишилади.

582 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech