Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Февраль 2021

Бугунги кунда республика бўйича мингдан ортиқ давлат мулки объекти ижарага таклиф этилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг асосий вазифаси мулкчилик шаклидан қатъий назар бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш яъни, ишга тушириш, сотиш, ижарага бериш, талабга жавоб бермайдиганларини эса, бузиш орқали улардан самарали фойдаланишни ташкил этишдир.

Марказ ташкил этилганидан сўнг, республика ҳудудида мавжуд бўш турган 2 719 та давлат мулки объектнинг 2 237 тасидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилди. Улар орасидан

Ишга туширилгани – 534 та;

Сотилгани – 104 та (345 таси савдода);

Инвестиция дастурларига киритилгани – 289 та;

Бузиб, рўйхатдан чиқарилгани  – 206 та.

Қолган 482 та бўш турган давлат мулки объектидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари давлат мулки объектларини ижарага беришга масъул давлат органи ҳисобланган Марказ томонидан 2020 йилда аукцион орқали 24 мингдан ортиқ шартнома расмийлаштирилиб, 16 771 та кўчмас мулк ижарага берилди. Натижада 7 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, 2021 йил январь-февраль (17-феврал ҳолатига) ойларида республика бўйича 403 та давлат объекти 5,4 млрд.сўм бошланғич нарх билан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилиб, ўтказилган аукцион савдолари натижасида объектларнинг умумий қиймати 7,1 млрд сўм этиб белгиланган ҳолда ғолиблар аниқланди. (Жумладан, январ ойида 203 та объект 3,1 млрд сўм бошланғич нархда аукцион савдоларига чиқарилган ва 4,0 млрд сўмга ижарага берилган. Феврал ойининг 17 санасига қадар 200 та объект 2,3 млрд сўм бошланғич нархда аукцион савдоларига чиқарилган ва 3,1 млрд сўмга ижарага берилган) Жумладан:

 

    Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган 4-сонлимактабнинг буфет қисми 1,4 млн.сўмлик бошланғич тўлов асосида савдоларга чиқарилган. Савдо натижасига кўра, бино қисмининг йиллик ижара тўлови 32,7 млн.сўм этиб (қарийб 24баробар ошган) белгиланди ва ғолиб аниқланди.

    Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Хасанқўрғонча МФЙ Хасанқўрғонча қишлоғида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактабининг 847,4 кв.м.дан иборат ўқув хоналари 16,8 млн.сўмлик бошланғич тўлов асосида савдога чиқарилган. Объект бино қисмининг йиллик ижара тўлови 205,8 млн.сўм этиб (қарийб 12,56 баробар ошган) белгиланди ва ғолиб аниқланди.

    Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Қ.Муртазоев кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Бухоро муҳандислик технология институтининг умумий майдони 267,0 кв.м.ни ташкил этувчи ошхона биноси 28,8 млн.сўмлик бошланғич тўлов асосида савдоларга чиқарилган ва савдо натижаларига кўра, ошхона биносининг йиллик ижара тўлови 275,3 млн.сўм этиб (қарийб 10 баробар ошган) белгиланди ва ғолиб аниқланди.

    Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Анаров кўчасида жойлашган умумий майдони 1 500,0 кв.м. бўлган майдон 16,4 млн.сўмлик бошланғич тўлов асосида савдоларга чиқарилган ҳамда ушбу майдон бўйича бўлиб ўтган савдолар натижаларига кўра, ошхона биносининг йиллик ижара тўлови 66,9 млн.сўм этиб белгиланди ва ғолиб аниқланди.

   Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси 42-уй манзилида жойлашган умумий майдони 15,0 кв.м. бўлган қисми 3,06 млн.сўмлик бошланғич тўлов асосида савдоларга чиқарилган ҳамда ушбу майдон бўйича бўлиб ўтган савдолар натижаларига кўра, ошхона биносининг йиллик ижара тўлови 30,3 млн.сўм этиб белгиланган.

 

Ҳурматли тадбиркорлар! Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган давлат мулки объектлари ҳақидаги тӯлиқ маълумот билан е-ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Бизнесингизни бошлаш ва ривожлантириш учун ҳудудни танлаб, у ердаги ўзингизга маъқул келган объект ҳақидаги лот рақамини босинг.

Ушбу маълумотлар ҳар куни янгиланиб борилади. Савдоларнинг ўтказилиш механизми шаффоф ва ҳаққоний. Янгиликлардан бехабар қолманг! Аукцион савдоларида фаол иштирок этинг ва ўз бизнесингизни ривожлантиринг! Бугунги кунда республика бўйича мингдан ортиқ давлат мулки ижарага бериш учун таклиф этилмоқда.

1871 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech