Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2023

Корея фонд биржаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йил 2 ноябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Корея фонд биржаси (KRX) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтти.

Учрашув бошида Корея фонд биржаси билан Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорлик бир неча йилдан буён давом этаётгани, Ўзбекистон фонд бозори учун Ягона дастурий-аппарат комплексини жорий этишда, жумладан, Корея фонд биржаси дастурий таъминот, сервер ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлашда фаол кўмак кўрсатилаётгани Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков томонидан таъкидланиб, миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, А. Ортиков Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, маҳаллий фонд бозорида хорижий инвесторларнинг иштироки тартибини соддалаштириш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори қабул қилинганлиги ҳамда Қарорга мувофиқ “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ 2028 йил 31 декабрга қадар дивидендлар ҳисоблаш ва тўлашдан озод этилганлигини эслатиб ўтди.

Ўз навбатида, Корея фонд биржаси ижрочи директори Кёнук Мин “Тошкент” Республика фонд биржасини ривожлантириш мақсадида унинг капиталини ошириш бўйича Корея фонд биржаси тегишли ишларни бошлаганлиги, ушбу жараён директорлар кенгашида кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда, Кёнук Мин “Тошкент” Республика фонд биржасини халқаро стандартлар асосида фаолиятини олиб бориш ва ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриши, жумладан бор тажриба ва малакаларини “Тошкент” Республика фонд биржасига қаратишларини таъкидлади.

Учрашув сўнгида Давактив агентлиги томонидан Корея фонд биржаси вакилларига эсдалик совғалар топширилди.

982 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech