Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Август 2020

Давактив агентлиги номзодларни танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги ТАРТИБга мувофиқ директор маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вакант лавозимларга ишга қабул қилишда номзодларни танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги ТАРТИБга мувофиқ танлов эълон қилади.

Таклиф этилаётган лавозим ва номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

 

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

      Филолог (ўзбек тили), адабиётшунос (ўзбек адабиёти) ёки журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумот мавжудлиги;

      Филология, адабиётшунослик, педагогика (ўзбек тили ва адабиёти) ёки журналистика соҳаси бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;

      Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;

      Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини мукаммал билиш;

      Давлат тилида иш юритиш бўйича амалий кўникмалар мавжудлиги;

      Муомала ва музокара маданияти;

      Ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

Компьютер саводхонлиги бўйича - Microsoft Office (MS Word,
MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида ишлай олиши;

      Масъулиятли, ишчан ва тезкор қарор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиши.

 

     

      Вазифалар:

  1. Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, шунингдек, агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида маънавий-маърифий соҳа ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
  2. Маънавий-маърифий соҳа ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  3. Агентликда ишлаб чиқилаётган норматив-хуқуқий ҳужжатларнинг давлат тили қоидаларига мослигини назорат қилиш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;  
  4. Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, шунингдек, агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган услубий, маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 34-сонли қарори ҳамда меҳнат шартномасида белгиланган бошқа вазифалар.
427 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech