Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Август 2021

Давактив агентлиги ҳузурида янги ташкил этилаётган Лойиҳа офиси учун ходимлар жалб этиш бўйича

Таклиф этилаётган лавозимлар рўйхати ва номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

 

Лойиҳа офисининг Республика гуруҳи вакили (1 нафар)

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумотли бўлиши;
  2. Иқтисодиёт, молия, солиқ, ҳокимият, банк, шунингдек юридик хизмат йўналишлари ёки уларнинг бирида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
  3. Иш фаолияти давомида корхоналарни тугатишда иштирок этган бўлиши;
  4. Корпоратив бошқарув ва давлат корхоналарини бошқариш соҳалари тўғрисида билимга эга бўлиши;
  5. Компьютер саводхонлиги, жумладан, Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини билиши.

 

Вазифалар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 800-сон ва 2021 йил 3 июндаги “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сон қарорларининг (кейинги ўринларда – қарорлар) ижросини таъминлашни ташкил этиш;
  2. Тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ишларини қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилишини таъминлаш;
  3. Тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ишларини қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилишини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ижросини таъминлаш;
  4. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ҳудудий вакиллар томонидан тақдим этилаётган ахборотларни умумлаштириш, шунингдек уларнинг йиғма ҳисоботларини шакллантириш;
  5. Тугатилаётган ёки қайта ташкил этилаётган корхона муассисларига (акциядорлар ёки иштирокчиларига) тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда асослантирилган таклиф ва тавсиялар бериш, шунингдек уларга ҳудудий вакилларни бириктириш.
  6. 55 та тугатилиши бошланган корхоналарнинг тугатиш жараёнларини тугатиш комиссияси (тугатувчилар) билан биргаликда ниҳоясига етказиш;
  7. 139 та корхоналарни муассис (таъсисчи)лари билан биргаликда давлат муассасалари филиал кўринишида қайта ташкил этилишини таъминлаш;
  8. 454 та корхоналарни муассис (таъсисчи, акциядор) ва тугатиш комиссияси (тугатувчилари) билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилишини ташкиллаштириш, шунингдек зарур ҳолларда тугатувчи вазифаларини амалга ошириш.

Мазкур эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 2021 йил 12 августдан бошланади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 23 август 13-00 гача.

Лойиҳа офиси Республика гуруҳи ходимларига ойлик маоши шартнома асосида тўланади

 

Лойиҳа офисининг ҳудудий (Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятига 1 нафардан) вакили (3 нафар)

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия, солиқ, ҳокимият, банк, шунингдек юридик хизмат йўналишлари ёки уларнинг бирида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
  2. Иш фаолияти давомида корхоналарни тугатишда иштирок этган бўлиши;
  3. Корпоратив бошқарув ва давлат корхоналарини бошқариш соҳалари тўғрисида билимга эга бўлиши;
  4. Компьютер саводхонлиги, жумладан, Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини билиши.

 

Вазифалар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 800-сон ва 2021 йил 3 июндаги “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сон қарорларининг (кейинги ўринларда – қарорлар) ижросини таъминлашни ташкил этиш;
  2. Тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ишларини қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилишини таъминлаш;
  3. Тугатиш ҳамда қайта ташкил этиш ишларини қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилишини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ижросини таъминлаш;
  4. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ҳудудий вакиллар томонидан тақдим этилаётган ахборотларни умумлаштириш, шунингдек уларнинг йиғма ҳисоботларини шакллантириш;
  5. 55 та тугатилиши бошланган корхоналарнинг тугатиш жараёнларини тугатиш комиссияси (тугатувчилар) билан биргаликда ниҳоясига етказиш;
  6. 139 та корхоналарни муассис (таъсисчи)лари билан биргаликда давлат муассасалари филиал кўринишида қайта ташкил этилишини таъминлаш;
  7. 454 та корхоналарни муассис (таъсисчи, акциядор) ва тугатиш комиссияси (тугатувчилари) билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилишини ташкиллаштириш, шунингдек зарур ҳолларда тугатувчи вазифаларини амалга ошириш.

Мазкур эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 2021 йил 12 августдан бошланади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 23 август 13-00 гача.

Лойиҳа офиси ҳудудий вакилларига ойлик маоши шартнома асосида тўланади.

 

Номзодлар Info@davaktiv.uz ва Sh.Sofarov@davaktiv.uz электрон манзилларга:

  1. Конкурсда қатнашиш тўғрисида ариза (қайси лавозим, қайси ҳудуддан вакил бўлиши кўрсатилиши лозим);
  2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (Паспорт ёки ID карта);
  3. Маълумотини тасдиқловчи диплом нусхаси;
  4. Меҳнат стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  5. Объективка – маълумотнома;
  6. Малакага доир қўшимча ҳужжатлар, агар мавжуд бўлса.

 

Тақдим этилган ҳужжатларга асосан дастлабки босқичдан ўтган номзодлар билан суҳбат 2021 йил 24 август куни соат 11-00 да бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Эслатма: Тақдим этилган ҳужжатлар талабларга мос келмаса кўриб чиқилмаслиги ва бу ҳақда номзодларга хабарнома юбориш Агентлик зиммасига кирмайди. Шунингдек номзодлар бирламчи ҳужжатлар нусхалари билан конкурсда қатнашган тақдирда ҳам меҳнат шартномаси имзолангунга қадар ҳужжатларда камчилик аниқланганда конкурсдан четлаштирилишини маълум қиламиз.

 

Мурожаат учун телефонлар: 71-259-20-89 ва 71-259-20-10

 

1041 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech