Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Июль 2022

Давактив агентлигида конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Жорий йил 1 июль куни Давлат активларини бошқариш агентлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси аъзоси, Давактив агентлиги раҳбарлари, марказий аппарат, тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирганлиги қайд этилди. Шунингдек, конституциявий қонун лойиҳаси халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси аъзоси қонун лойиҳаси билан Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганини қайд этди. Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашдек эзгу мақсадларга қаратилгани эътироф этилди.

923 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech