Телеграм ижтимоий тармоғида Давактив агентлиги номидан сохта аккаунт очилгани ва ушбу аккаунтда чоп этилган хабардаги ҳавола орқали бир марталик моддий нафақа пуллари тўланиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.
Давактив агентлиги мазкур хабар ва аккаунт ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлайди ва юртдошларни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақиради.
Шунингдек, ватандошларимизни банк карталарининг маълумотларини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилмасликлари ва шу орқали фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолмасликлари ҳақида огоҳлантиради.