Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Март 2021

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” ходимларни ишга қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича лавозимларга ходимларни ишга қабул қилишини эълон қилади:

“UzAssets” АЖ Хусусийлаштириш департаменти:

- Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатидаги активларни хусусийлаштириш гуруҳининг лойиҳа раҳбари;

- Озиқ-овқат саноатидаги активларни хусусийлаштириш гуруҳининг лойиҳа раҳбари;

- Қурилиш саноати активларини хусусийлаштириш гуруҳининг лойиҳа раҳбари;

- Бош мутахассис (2 та ўрин);

- Етакчи мутахассис (2 та ўрин).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ соҳаларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

- акциядорлик жамиятлари фаолияти, қимматли қоғозлар бозори, хорижий инвестицияларни жалб этиш, бозор муносабатлари механизми фаолиятининг асосларига доир тушунчаларни билиш;

- хусусийлаштириш ва активларни бошқариш, шу жумладан акциядорлик жамиятлари фаолияти, қимматли қоғозлар бозори, инвестицияларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши, корхоналарни қўшиб олиш ва сотувлари бўйича битимларни тузиш тўғрисида билимларга эга бўлиши маъқулланади;

- корхоналарни молиявий ва инвестициявий таҳлил қилиш бўйича билим ва тажрибага эга бўлиши;

- таҳлилий, ташкилий ва мулоқот кўникмаларининг мавжудлиги;

- аудиторлик компаниялари (айниқса “Катта тўртлик”) ва йирик давлат корхоналаридаги иш тажрибаси, банк соҳаси ва йирик тижорат ташкилотларда тажрибага эга бўлишликка устуворлик берилади: Лойиҳа раҳбарлиги учун – 3 йил, бош мутахассис – 2 йил, етакчи мутахассис –1 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш;

- Microsoft Office дастурларида эркин ишлай олиши;

- ўзбек, рус ва инглиз тилларини пухта билиши;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

резюме ёки маълумотнома-объективка;

- юқоридаги талабларга мос келишликни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом ва сертификатлар нусхаси);

Иш вақтлари – 09-00 дан 18-00 гача (душанба-жума).

Иш ҳаққи тегишли лавозимидан келиб чиқиб тўланади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш:

Аризалар info@uz-assets.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади

Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 2021-йил 12-мартгача.

Қўшимча савол ва мурожаатлар учун телефон рақами: (998) 71 259 22 40

" UzAssets" АЖ номзодларнинг танловда иштироки тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди. Шунингдек,қуйидаги ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади:

- сабабларини кўрсатмасдан танловни бекор қилиш;

- танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириш муддатини узайтириш;

- иштирокчилардан қўшимча маълумот ва тушунтиришлар олиш.

2038 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech