Давлат активларини бошқариш агентлигининг янги веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 355-сон қарори талаблари асосида яратилди.
Сайт қулайликлари қуйидагилар:
- Интерфейс фойдаланувчилар учун қулай ҳолга келтирилди;
- Асосий фаолиятга доир маълумотларни тезкорлик билан топиш имконияти яратилди;
- Сайтга 3 та (ўзбек, рус ва инглиз) тилда маълумотлар жойлаштирилиши йўлга қўйилди.
- Фаолият натижаларига доир маълумотлар сайтнинг асосий саҳифасида акс этади;
- Ҳудудий бошқармаларнинг манзили, боғланиш учун маълумотлари ҳам тўлдирилди.
Сайтимиздан фойдаланинг ва зарур маълумотларни осон топинг! Қўшимча таклифларингиз бўлса, агентлик ахборот хизматининг (71 259-20-90) телефон рақамига мурожаат қилинг