Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Март 2021

Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик жадаллаштирилмоқда

Жорий йил 9-10 март кунлари Давактив агентлиги ходимлари учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда “Nestor Advisors” консалтинг компанияси (Буюк Британия) экспертлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда Давактив агентлиги раҳбари ҳамда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос ва етакчи иқтисодчиси  Рика Ишии иштирок этдилар.

Семинарда улар томонидан хусусийлаштириш жараёнларини илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда амалга оширишда Давактив агентлиги билан ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик муҳим экани билдирилиб, халқаро экспертлар иштирокидаги бу каби тадбирлар ходимлар малакасини ошириш ва халқаро тажрибани ўрганишда ижобий самара бериши таъкидланди.

Бугунги кунда Давактив агентлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро ҳамда маҳаллий экспертлар билан биргаликда қуйидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда:

“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси;

 “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси;

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси лойиҳаси.

Семинарда Давактив агентлиги ва ЕТТБ ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда режалаштирилган ислоҳотларни амалга ошириш учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани яратишда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

2020 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech