Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Январь 2021

Давлат акция пакетлари қай тарзда сотилади?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур илоҳотлар қаторида давлат объектларини хусусийлаштиришга ҳам катта эътибор берилмоқда. Хусусан 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган ПФ-6096-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан бир қатор давлат объектлари, шу жумладан давлат акция пакетлари хусусийлаштириши кўзда тутилган.

Давлат акция пакетлари аксарият ҳолларда (амалдаги қонунчиликка асосан давлат акция пакети эмитент устав фондининг 10 фоизидан кўпроғини ташкил этса, улар биржа савдоларида амалга оширилиши белгилаб қўйилган) биржа савдолари орқали сотилади.

Биржа савдолари орқали давлат акция пакетлари сотилиши жараёни тўғрисида ОАВ вакиллари, блогерлар ва шу соҳада қалам тебратаётган иқтисодчиларда нотўғри тасаввур пайдо бўлиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида (айримларнинг фикрига кўра давлат улуши сотилиши “гўзаллик танлови”га ўхшатилган) бу жараён аслида қай тарзда бўлишини қуйида келтириб ўтамиз.

Давлат акция пакетлари биржа савдолари орқали сотилиши тўғрисидаги ваколатли органнинг (Давлат активларини бошқариш Агентлиги) қарорида мазкур акциялар қандай усулда сотилиши белгилаб берилади. Бундай акцияларни сотиш усуллари иккита бўлиб улар:

  1. “битта акция – битта лот” тамойили асосида IPO/SPO/РО, яъни оммавий таклиф қилиш орқали сотиш;
  2. сотувга қўйилган акция пакетини (у неча фоиз бўлишидан қатъий назар) бир лотда сотиш ҳисобланади.

Биринчи усулда давлат акцияларини сотиш акцияларни оммавий таклиф қилиш орқали амалга оширилади ва талабномалар йиғилиб аукцион ўтказилади ва бу жараёнлар чет эл биржаларида акцияларни IPO орқали сотиш тартибидан принципиал тарзда фарқ қилмайди. (Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сонли қарорида ҳамда “Тошкент” Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш қоидаларида батафсил кўрсатиб ўтилган).

Иккинчи усулда сотишга қўйилган лот бўйича талабномаларни аукцион тартибда қабул қилиш орқали ҳаридорни аниқлаш ва мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2019 йил “Тошкент” Республика фонд биржаси томонидан яратилган махсус платформа орқали давлат акцияларининг ҳаридори рақобат тамойили асосида аниқланади ва шу харидор билан битим қайд этилади.

Талабномаларни қабул қилиш махсус платформа (платформа) қай тарзда ишлайди?

Давлат акция пакети сотувчиси платформага сотишга қўйилаётган лот тўғрисида батафсил маълумот, шу жумладан унинг дастлабки нархи ва амал қилиш муддатини кўрсатиб ўз таклифини жойлаштиради, ўз навбатида, потенциал харидорлар кўрсатилган нарх ёки ундан юқори нархда ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин. Айтиб ўтиш лозимки ҳар бир таклиф аввалгисидан камида 0.1% га юқори бўлиши лозим. Шундай қилиб, очиқ аукцион орқали ҳаридор аниқланади.

Битимни қайд этиш.

Сотувчи аукцион ғолиби билан тузиладиган битим “Тошкент” Республика фонд биржасининг “Nego Board”майдончасида қайд этилади. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки бу майдонча давлат акция пакетларини сотилишида фақатгина битимни қайд этиш учун ишлатилади, унинг қандай аталиши эса давлат акция пакетини сотиш тартибини англатмайди.

1140 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech