Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июнь 2021

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартиришга яна бир қадам!

 

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясининг устувор йўналишларидан бири, давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш асосларини белгилаш, хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокини чеклаш, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришда тизимлилик ва “сот ёки тушунтир” тамойилларини жорий этиш орқали давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш ҳисобланади.

Бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 537 тани ташкил этиб, улар турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Таъкидлаш жоизки, уларнинг иқтисодиётидаги иштироки ҳануз юқорилигича қолмоқда (55 фоиз).

Жорий йил 3 июнда давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш борасидаги яна бир муҳим хужжат бўлган Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унга кўра 56 та вазирлик ва идоралар томонидан бошқарилаётган жами 593 та давлат иштирокидаги корхоналарнинг:

66 тасини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;

73 тасини филиал кўринишида қайта ташкил этиш;

454 тасини истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда тугатиш белгиланди.

Шу билан бирга, қарор доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда
2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлашни танқидий кўриб чиққан ҳолда уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Шу ўринда, қарор ижросини таъминлаш натижасида, давлат иштирокидаги корхоналар сони 23,4 фоизга қисқаради.

 

1277 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech