Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Май 2021

Давлат иштирокидаги корхонанинг 4,1 млрд.сўмлик объекти онлайн аукционда 10,1 млрд.сўмга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "E-auksion" савдо майдончаси давлат мулкларини очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ягона платформа ҳисобланади. Бугунги савдоларда Тошкент вилоятида жойлашган йирик хизмат кўрсатиш маркази юқори нархга сотилди.

28 май куни Зангиота туманидаги бошланғич нархи 4,1 млрд.сўм бўлган Автотранспорт воситаларига сиқилган газ баллонлар ўрнатиш сертификатлаштирилган маркази учун савдолар 6 нафар иштирокчи ўртасида муросасиз кечди. Савдолар натижасида "Автогаз эко метан" МЧЖга қарашли бўлган объект 10,1 млрд.сўмга сотилди.

Маълумот учун, 2016-2019 йилларда қурилган объектнинг асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлиб, 1 гектар ер майдонига эга.

476 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech