Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Март 2020

Давлат корхоналарини бошқариш тизимини ислоҳ қилишда Сингапурнинг “Templeton Asset Management Ltd” компанияси тажрибасини қўллаш юзасидан ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 29 март санасида Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) раҳбарияти Сингапурнинг «Templeton Asset Management Ltd» компанияси директори Манраж Секҳон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бунда, Ўзбекистоннинг йирик корхоналарига корпоратив бошқарувнинг замонавий механизмларини жорий, хусусийлаштириш доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва истиқболлари, хусусан, Миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида, Давактив агентлиги Директори Акмалхон Ортиков томонидан 2023 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг Ўзбекистон-Сингапур муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, ҳамкорлик алоқалари анча фаоллашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 24 март куни давлатимиз раҳбарининг қарори билан янги хусусийлаштириш дастури тасдиқланганлиги, унга кўра, мамлакатимизда илк бор 1001 та корхонадаги давлат акция пакетлари ва 1046 та кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилиши, қолаверса, 40 та йирик корхона ва банкларнинг ўртача 2 фоиз акциялари «халқчил IPO» тамойили остида савдога чиқарилиши маълум қилинди.

Ўз навбатида, «Templeton Asset Management Ltd» компанияси директори Манраж Секҳон мамлакатимиз иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартириш, хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожланган давлатларнинг ижобий тажрибаси мисолида мамлакатнинг ўз брендини шаклланишига, бу эса, нуфузли халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга ишончини янада ортишига сабаб бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Давактив агентлиги вакиллари «Templeton Asset Management Ltd» компаниясининг узоқ йиллик тажрибасига алоҳида тўхталиб, хусусийлаштириш дастурига асосан йирик давлат компанияларини капитал бозорига олиб чиқиш ва «халқчил IPO» лойиҳасини самарали амалга оширишда уларнинг кўмаги муҳим аҳамиятга эга эканлигини билдирдилар.

Шу ўринда, томонлар кейинги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб, уларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни келишиб олдилар.

642 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech