Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Декабрь 2020

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва соғломлаштириш йўлида

Жиззах шаҳридаги корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида давлат корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда далат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари, тегишли давлат идора ва ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.  

Президентимизнинг жорий йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, хусусий  мулкчиликни ривожлагнтиришдаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ушбу жараённинг янада шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникаси” ташкил этилган. Айни пайтда Жиззах вилоятида ҳам давлат корхоналарини соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси фаолияти йўлга қўйилган. Клиникада “Бир дарча” тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорларга иқтисодий-молиявий, юридик маслаҳатлар ва информацион хизматлар кўрсатилиб, хусусийлаштиришни самарали ташкил бўйича турли тадбирлар ўтказилаётир.  

Клиникада бўлиб ўтган ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси Шавкат Маматов ва Дониёр Маматқулов Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини, қарор билан белгиланган имтиёзлар, жумладан, давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ҳақида маъруза қилишди.  

Маърузаларда давлат активларини бошқаришни янада такомиллаштириш учун  қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, мазкур жараёнда ошкоралик тамойиллари асосида агентлигининг махсус веб-сайти (www.kpi.davaktiv.uz) га давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналар амарадорлигининг муҳим кўрсаткичларни белгиловчи коэфициентларни жойлаштириб бориш орқали маълумотларни ошкор этиш тизими йўлга қўйилишининг тартиби ва аҳамияти ҳақида  батафсил маълумот берилди.  

Ҳозирги вақтда Жиззах вилоятида давлат иштирокидаги мавжуд 133 та корхонадан 114 таси фаолият кўрсатмоқда. Уларда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ўртача 80- 100 фоизни ташкил этаётир.  

Мазкур корхоналарда 2021 йилда фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида бизнес режалар ишлаб чиқилиб, юқори турувчи органлар томонидан маъқулланган. Жумладан, вилоятдаги 9 та давлат иштирокидаги корхонанинг давлат улуши хусусийлаштирилиши белгиланган.  

– Бугун давлат корхоналарини соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасидан ҳар қандай тадбиркор ёки инвестор жараёнга тегишли барча саволларига жавоб олади, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Сарваров. –  Бу  ртиқча ҳаракатларга, сунъий бюрократик тўсиқларга барҳам беради. Шу мақсадда клиника фаолиятини самарали ташкил этиш учун  давлат активларини бошқариш, банк, солиқ, кадастр, савдо-саноат, инвестиция ва ташқи савдо бошқармаларидан масъул ходимлар жалб қилинган.

Семинар йиғилишида давлат активларини бошқариш, харид қилиш, ижарага олиш тартиб тамойиллари, банк, солиқ, кадастр, савдо-саноат, инвестиция ўрни масалаларида муҳокама ва мунозаралар бўлиб ўтди.  

Тадбирда тадбиркорларни ва журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

 
 
1669 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech