Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2022

"Deloitte" компанияси "Uzbekistan airways" АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун консультант сифатида жалб қилинди

Жорий йил 4 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми доирасида "Deloitte" компанияси билан тижорат шартномаси имзоланди.

Маълумки, тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Uzbekistan airways" АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан тегишли танлов эълон қилинган.

Мазкур танлов жараёнида, 13 та профессионал ташкилотлар, жумладан консорциум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди. Саралаш натижасида, Deloitte хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

 

2128 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech