Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Апрель 2021

E-AUKSION савдо майдончасининг янги дастури ишга тушди

"E - AUKSION" электрон савдо майдончаси бугунги кунга келиб, 16 йўналишда мулкларни реализация қилиш бўйича онлайн аукционларни ўтказиб келмоқда.

Рақамларга қарасак, 2020 йилда 1 трлн. 751 млрд сўмлик 25,5 мингдан ортиқ мулк реализация қилинган. Фойдаланувчилар сони ва сотиладиган мулклар тоифаси ортиб боргани боис, янги, такомиллашган тизимни ишга туширишни даврнинг ўзи тақозо қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли қарорида давлат мулкларини электрон тарзда сотишга мўлжалланган «Е-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасининг янги такомиллаштирилган тизимини ишлаб чиқиш бўйича вазифа белгиланган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 март куни янгиланган, янада қулай дастурий таъминот ишга туширилди (ҳавола).

Ушбу янги тизим қуйидаги қулайлик ва имкониятларга эга:

 

янгиланган интерфейс ёрқин дизайн асосида ишлаб чиқилди;

 

мулкларнинг гуруҳлаштирилган каталоги жорий этилди;

 

рўйхатдан ўтишнинг соддалаштирилган тизими йўлга қўйилди;

 

иштирокчи ва буюртмачиларда қулай интерфейсга эга шахсий кабинетда ишлаш имкони яратилди;

 

нархни мулк савдога чиқарилганидан бошлаб тасдиқлаш имконияти яратилди;

 

барча тўловларни автоматик тарзда иштирокчилар шахсий кабинетига бириктириш тизими ишга туширилди;

 

порталдан фойдаланувчилар учун қўлланмалар (рўйхатдан ўтиш, шахсий ҳисобварақни тўлдириш, пулни қайтариш, лотга ариза бериш ва бошқалар) яратилди.

Бундан ташқари, тизимнинг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида аукционларни онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти яратилди.

Эндиликда платформанинг исталган фойдаланувчиси ўтказилаётган савдоларни реал вақт режимида кузатиб бора олади. (ҳавола).

Иштирокчилар сони, улар томонидан таклиф этилаётган нархлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ ҳолда тақдим этилади.

Янги дастурий таъминот фойдаланувчилар учун янада қулай ҳолга келтирилди. Платформага марҳамат. new.e-auksion.uz/home

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги

“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

5476 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech