Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Август 2023

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштироки таъминланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органларида давлат вакилларининг самарали иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 373-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини амалиётга тўлиқ тадбиқ этиш мақсадида Давактив агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида давлат вакилининг давлат акциялар пакети (улуши) бўйича иштирок этиш ва овоз бериш тартибини белгилайди.

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, унга кўра:

1. давлат вакили давлат иштирокидаги корхонанинг акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганда улар бўйича овоз бериш тартибини олдиндан келишиб олади, жумладан:

а) тегишлилиги бўйича ваколатли орган билан:

  • корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
  • шўба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
  • ташкилий тузилмани тасдиқлаш;
  • корхона ижроия органини сайлаш, тайинлаш, ёллаш, унинг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;
  • акцияларни бўлиш ва консолидациялаш;
  • корхонанинг устав фонди (устав капитали) миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
  • мулкни гаровга бериш;
  • йирик битим тузиш ёки корхонанинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш.

б) Давактив агентлиги билан соф фойдани тақсимлаш ва унинг бир қисмини дивидендларга йўналтириш масалалари.

2. қайд этилган келишиладиган масалалардан ташқари қолган масалалар бўйича давлат вакили қонунчиликка ва давлат мулкини ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ мустақил равишда қарорлар қабул қилиши;

3. давлат улуши ишончли бошқарувга берилмаган давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда, кузатув кенгаши ташкил этилгунга қадар акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибидаги келишиладиган масалалар юзасидан овоз бериш тартиби тўғрисидаги кўрсатма давлат вакилига ишончнома билан бир пайтда берилиши лозимлиги;

4. келишиладиган масалалар бўйича хабарнома давлат улушини ишончли бошқаришни амалга оширадиган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ёки кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича сайланган аъзолари томонидан имзоланиши лозимлиги, бундан давлат улуши бўйича сайланган мустақил аъзолар мустаснолиги;

5. давлат вакили томонидан бериладиган хабарнома, шунингдек ваколатли орган томонидан бериладиган кўрсатма шакли ва уларни тақдим этиш муддатлари белгиланмоқда.

 

1266 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech