Бошланғич нархи 3,6 млрд сўм бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган "Гидроэнергетик" спорт соғломлаштириш лагери 7,1 млрд сўмга сотилди. Аукцион савдосида 6 нафар иштирокчи қатнашди.
Маълумот учун, 2,5 гектар ер майдонига эга бўлган ушбу объектда 24 ой мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан 3 юлдузлик, камида 3 қаватлик, 50 хонадан иборат меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти мавжуд.